5 август куни соат 16:30 ларда, Келажак тонги МФЙ Хасанобод кўчасида, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1963 йилда туғилган фуқаро ВAЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ВAЗ-21011 русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, ВAЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






