3 август куни соат 22:30 ларда, Наманган шаҳар Юқори Ровустон МФЙ Интертола кўчасида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ВAЗ-2103 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 1959 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






