Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси Бахронов Асқар Солиевич Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, утахассислиги врач-реаниматолог бўлган 50 ёшли А.Бахронов ўз фаолиятини Бухоро вилояти марказий касалхонасидан бошлаган. Кейинчалик бир қанча хусусий тиббиёт муассасаларда, сўнгра Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам маркази реанимация бўлими реаниматолог врачи, шошилинч тез ёрдам маркази бўлими мудири, ушбу тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини муваффақиятли тамомлаган.
“Шуҳрат” медали соҳиби А.Бахронов 2020 йилдан бошлаб Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.