Аввалроқ, ўзбекистонлик ўқувчи (IPhO) Халқаро физика олимпиадасида ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, жорий йилда ўтказилган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO) ва Халқаро биология олимпиадасида (IBO) Ўзбекистонлик ёшлар жами 10 та медални қўлга киритишган. Шундан 3 таси олтин, 2 таси кумуш ва 5 таси бронзадир.
Ўтган йилларга қарайдиган бўлсак, 2020 йилда жами 6 та медал — 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза; 2019 йилда 8 та медал — 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари қўлга киритилган.
Бу йилги натижалар эса, Ўзбекистон тарихида илк марта қайд этилгани айтилмоқда.