Тошкентда бир фуқаронининг ишончига кириб, уни Кореяга юборишни ваъда қилиб, 3000 долларни ўзи учун сарфлаб юборган фирибгар аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИБ нинг маълум қилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг февраль ойида 51 ёшли Баҳромжон М. 23 ёшли Жасурбек М.нинг ишончига кириб, уни Жанубий кореяга жўнатишни ваъда қилади.
Ўз «хизматлари» учун эса ундан 3.000 АҚШ доллар олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.