АсосийJinoyat

Намангандаги ошхонада маст фуқаро танишини бир мушт уриб ўлдириб қўйди

'Намангандаги ошхонада маст фуқаро танишини бир мушт уриб ўлдириб қўйди'ning rasmi

2021 йил 6 август куни соат 17:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида маст ҳолда таниши, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Уни юз соҳасига қўли билан урганида, учқўрғонлик 34 ёшли фуқаро боши билан ерга йиқилган. Натижада, у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуйилиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алькагол мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар