Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, "Қулама" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, қурилиш корхонаси раҳбари И.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 300 миллион сўмга чув тушганлигини билдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2019 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, "Бошлиқ" мавзесида яшовчи Э.Н. ўзига тегишли “Malibu”ни аризачининг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 300 миллион сўм олган.
“Malibu”ни икки йил кутган И.Т. алданганини тушунгач, ички ишлар органларига ариза ёзишга қарор қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.






