Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40° ни, жанубда баъзи жойларда 42° гача ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38° ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.






