Аввалроқ, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот котиби муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида тез ёрдам хизмати шифокорнинг фуқаро томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
"Жамоатчиликдан, ушбу вазиятни ички ишлар органларига боғлаб сунъий шов-шув чиқармасликларини сўраймиз", - дейилади муносабатда.






