АсосийJamiyat

Қашқадарёда 2021 йил якунига қадар 900 хонадонли 35 та арзонлаштирилган уй-жойлар қурилади

'Қашқадарёда 2021 йил якунига қадар 900 хонадонли 35 та арзонлаштирилган уй-жойлар қурилади'ning rasmi

Мазкур уй-жойлар Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан қуриб битказилмоқда.

Қиймати 138 миллиард 100 миллион сўм бўлган уй-жойларнинг 60 хонадонлилари Касби, Косон, Нишон ва Муборак туманларида қурилса, 40 хонадонли уйлар Миришкор, Чироқчи, Деҳқонобод, Яккабоғ, Қамаши туманларида қурилади. Қарши ва Китоб туманларида 120 хонадонли, Шаҳрисабз туманида эса 180 хонадонли уй-жойлар қурилади.  

“Кўпчилик юртдошларимизда шундай уй-жойлардан олиш учун нима қилиш керак деган савол туғиляпти. Дастурдаги арзон уй-жойлардан олиш учун фуқаро туман ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни аниқлаш комиссиясига ариза билан мурожаат қилиб, ҳужжатларини тақдим этиши керак”, — дейди “Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компанияси вилоят филиали директори Қўйли Нарзуллаев.  

Қўйли Назуллаевнинг қўшимча қилишича, 2021 йил якунига қадар аҳоли талабидан келиб чиқиб Шаҳрисабз туманида яна 540 хонадонли 27 та уй қурилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари бошланиш арафасида турибди.  

    Бошқа янгиликлар