АсосийJamiyat

Қашқадарёда қурилаётган арзон уй-жойлардан харид қилиш учун кимга, қандай ҳужжат тақдим қилиш керак?

'Қашқадарёда қурилаётган арзон уй-жойлардан харид қилиш учун кимга, қандай ҳужжат тақдим қилиш керак?'ning rasmi

"Қишлоққурилишинвест" бу ҳақда маълумот берди.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

1. Туман ҳокими номига ариза;

2. Паспорт нусхаси (туманда доимий яшайдиган);

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР);

4. Оила аъзолари паспортлари нусхаси ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

5. Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома;

6. Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никох бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

7. Доимий иш жойларидан берилган ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ва пенсия жамғармаси дафтарчаси нусхаси;

8. Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси;

9. Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;

10. Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки ер ресурслари ва давлат кадастр туман бўлинмасидан маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда);

11. Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда);

12. Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида-туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси.

Ҳужжатлар 15 кун мобайнида кўриб чиқилиб, фуқароларга ёзма тавсиялар берилади ёки рад қилинади. Комиссиядан ёзма тавсия олган фуқаролар дастлабки шартнома тузиш учун “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК вилоят филиалига мурожаат қилади.

    Бошқа янгиликлар