Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтеазилди.
Унда, фуқаро Н.Х. фирибгарлик йўли билан даромад орттиришни кўзлаб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 16 сотих ер майдонини фуқаро Х.га 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пулларни укаси С. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.П. бошқа бир фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга “Хазарбоғ” СИУ ҳудудидан боғдорчилик йўналишида ажратилган 3 гектар ер майдони ажратилиши тўғрисидаги туман ҳокими қарори прокуратура томонидан протест киритилиб бекор қилинганлигини, лекин танишлари орқали ушбу ер майдонини ўзининг фойдасига сақлаб қолиб кейинчалик 20 000 АҚШ долларига сотишини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






