АсосийJamiyat

Беҳаё видео қаҳрамонлари бошқа бўлиб чиқди, журналистга туҳмат қилингани бўйича жиноят иши очилди

'Беҳаё видео қаҳрамонлари бошқа бўлиб чиқди, журналистга туҳмат қилингани бўйича жиноят иши очилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, "qalampir.uz" журналисти Феруза Нажмиддинованинг “Tashkent City” ҳудудидаги ресторанлар Республика махсус комиссияси қарорини писанд қилмай, соат 20:00 дан кейин ҳам фаолият юритаётгани ҳақидаги танқидий материали ортидан уни обрўсизлантиришга қаратилган видеомонтаж тайёрланиб тарқатилган. Ушбу ҳолат  ваколатли идора ва ташкилотлар тамонидан назоратга олинган эди.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсовнинг маълум қилишича, суриштирув жараёнида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, чет эллик эр-хотин эканлигини аниқланган. Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланган.

Баёнотда видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда экан. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Иш якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилиши маълум қилинди.

 

 

    Бошқа янгиликлар