АсосийJamiyat

Ярим йилда 5 миллион 700 мингга яқин истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди

'Ярим йилда 5 миллион 700 мингга яқин истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

 Агентликка жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан 15 609та мурожаат келиб тушган.  

Уларнинг 52,5 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 20,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 13,6 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 13,4 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади. 

Истеъмолчилик ҳуқуқларингиз ва манфаатларингиз бузилган ҳолатда Агентликка 1159 қисқа рақам ҳамда сonsumer.uz веб-сайти орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 

    Бошқа янгиликлар