Олтинкўл ва Хонободда фуқароларга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастрлар палатаси Олтинкўл туман бўлими бошлиғи М.А. фуқаро У.га С.Ашуров массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 1 гектар ер майдонини 50 000 АҚШ доллари эвазига якка тартибда 20 та турар жой коттежларини қуриш учун ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ж. бошқа бир фуқаро Р.га Қўрғонтепа тумани “Марказий деҳқон бозори” олдидаги 13 м.2 ер майдонини танишлари орқали эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ доллари ва 50 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.