Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий йилнинг июль - ноябрь ойларида "Энг яхши ижтимоий ташаббус" кўрик танлови ўтказилишини эълон қилди.
Танловнинг асосий мақсади:
- ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффаққиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб - қувватлаш;
- ижтимой ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб - қувватлаш;
- ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танлов уч босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич июль - августь ойларида туманлар ва шаҳарлар миқёсида. Иккинчи босқич сентябрь - октябрь ойларида вилоятлар миқёсида, учинчи босқич ноябрь ойида республика миқёсида ўтказилади.
Танлов иштирокчилари ижтимоий ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидения ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш ҳужжатлар жорий йилнинг 15 августига қадар Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари котибиятлари томонидан қабул қилинади.






