АсосийJamiyat

Фарғонада амакиси томонидан зўрлаб келинган 11 ёшли бола воқеаси юзасидан жиноят иши очилди

'Фарғонада амакиси томонидан зўрлаб келинган 11 ёшли бола воқеаси юзасидан жиноят иши очилди'ning rasmi

Аввалроқ, Фарғона шаҳрида 11 ёшли вояга етмаган болакайнинг амакиси томонидан доимий зўрлаб келингани ҳақида хабар бергандик. 

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармасининг расмий баёнотига кўра, ижтимоий тармоқда тарқалган мазкур хабар  ўрганилганда унда кўрсатилган ҳолатлар ҳақида муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат келиб тушмаган

Воқеа юзасидан дарҳол терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолатда тегишли экспертиза хулосаларини олмасдан, юзлаштириш, шахсларни сўроқ қилиш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб бўлмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга  киришилган.  Жиноят ишининг тергови Фарғона вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар