Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестицияларни жалб қилиш бўйича маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, 2017 - 2018 йилларда чорвачилик ва ветеринария соҳасида моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун хорижий давлатларнинг гранд маблағлари жалб этилмаган.
2020-2021 йилларда бир қанча хорижий давлатларнинг гранд маблағлари чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун жалб этилмоқда. Жумладан:
АҚШнинг “Биология соҳасидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қиймати 1,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, ҳудудий диагностик лабораториялар ташкил этилди ва фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан:
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 150 млн. доллар миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди.
Шундан, 142,3 млн. доллар маблағ тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари, хусусан “Халқ банки” (61,6 млн долл., 43%), “Ўзсаноатқурилишбанк” (16 млн долл., 11%), “Турон банк” (11,5 млн долл., 8%), “Ипотекабанк” (11,3 млн долл., 8%), “Азия Альянс банк” (8,5 млн долл., 6%), “Алоқабанк” (10 млн долл., 7%), “Даврбанк” (3,4 млн долл., 2%), “Қишлоққурилишбанк” (10 млн долл., 7%) ва “Асакабанк” (10 млн долл., 7%) томонидан кредит сифатида берилди.
Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалга оширилган 504 та лойиҳалар молиялаштирилиб, 29 минг бош йирик шохли ва 16,5 минг бош майда шохли моллар, 710 бош от ва туя, 2,5 млн бош парранда боқиш қувватига эга ускуна, шунингдек, балиқ етиштириш ва сутни қайта ишлаш технологиялари харид қилинди.
Лойиҳа доирасида ветеринария хизматини ривожлантириш учун ажратилган 2,0 млн. АҚШ доллар кредит маблағлари ва Европа Иттифоқининг грант маблағлари ҳисобидан:
- 14 та дезинфекция қилувчи транспорт воситаларини харид қилиш бўйича шартномалар имзоланди;
- 14 та авторефрижатор етказиб берилди;
- 1 дона махсус автотранспорт воситаси харид қилинди;
- 2 дона ултрабинафша нур билан юқори самарали ҳавони зарарсизлантирувчи филтр ўрнатилган камера ўрнатилди;
- Видеоконференцалоқа ускуналари етказиб берилди;
- 1000 дона автомат шприц билан таъминланди;
- чегара ветеринария пунктлари учун лаборатор экспресс-анализаторлар етказиб берилди;
- ветеринария ахборот тизимида қатор дастурий таъминотлар яратилмоқда;
- 6 дона мобил ветеринария лабораторияларини харид қилинди.






