Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда, Пастдарғом тумани ҳудудида 1 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг AҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, хусусий тадбиркор 1988-й.т. “Р.Ш.”, қариндоши 1954-й.т. “Ғ.Н.” билан ўзаро жиноий тил бириктириб, туманнинг “Дўстлик” массивидаги “Кимёгарлар” маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро “A.Ш.”га расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг AҚШ доллари беришини талаб қилишган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, “Р.Ш.” ва “Ғ.Н.”лар мазкур фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг AҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.






