АсосийJamiyat

Россияда автоҳалокатга учраган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда автоҳалокатга учраган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 июнь куни Россия Федерацияси "Москва-Волгоград" автомобиль йўлида юз берган автоҳалокатда тан жароҳатини олган фуқароларимиз Ватанга қайтарилди.

Фуқаро Б.Г. ва К.Г.нинг даволаниши билан боғлиқ харажатлари суғурта компанияси ҳамда Волгоград вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилди.

Ушбу фуқаролар шифохонада тўлиқ реабилитациядан ўтганидан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Волгоград-Москва-Урганч йўналишида авиачипта расмийлаштирилди.

Юртдошларимиз бугун, 10 август куни Урганч шаҳрига етиб келди.

    Бошқа янгиликлар