Бразилиялик футболчи Пеле унинг қиёфадошидан телевизорни реклама қилишда фойдаланганлик учун Жанубий Кореянинг Samsung компаниясини судга берди. У компаниядан 30 миллион доллар товон пули ундириш ниятида, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Пеле март ойининг бошида Американинг Иллинойс штатидаги Чикаго шаҳар федерал судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. 75 ёшли Пеле ўз аризасида Samsung компанияси 2015 йилнинг октябрь ойида The New York Times газетасида чоп этилган рекламада қиёфадоши суратидан фойдаланганликни асос қилиб кўрсатган.
Компания Пеле тимсоли акс этган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш юзасидан 2013 йилда музокаралар олиб борган эди, деб хабар берди Reuters.
Рекламада Пеленинг исми тўғридан-тўғри тилга олинмаган бўлса-да, ташқи қиёфаси жудаям унга ўхшайдиган футболчи тасвирланган, деб изоҳ берди адвокат Фред Сперлинг. Бундан ташқари эркак Пеленинг “қайчи” деб номланувчи ўзига хос ҳужумидан ҳам фойдаланган.
Пеле (ҳақиқий исм-шарифи Эдсон Арантис ду Насименту) ФИФА томонидан расман “ХХ асрнинг энг зўр футболчиси” деб тан олинган. Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам уни ХХ асрнинг энг зўр футболчиси деб тан олган. Бразилиялик футболчи жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) деган унвонга эга бўлган рекордчи спортчилар орасида пешқадамлик қилади.
30.11.2022, 21:19
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...28.11.2022, 12:43
Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...27.10.2022, 19:44
Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...18.10.2022, 13:41
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...