АсосийJamiyat

Тошкентда пандемия шароитида талаб юқори бўлган дорини аҳолига қиммат нархларда сотиш орқали даромад ишлаётганлар ушланди

'Тошкентда  пандемия шароитида талаб юқори бўлган дорини аҳолига қиммат нархларда сотиш орқали даромад ишлаётганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ў.Я. ва И.С.лар айниқса ҳозирги пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини аҳолига қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, “Remdesivir for injection 100mg” дори воситасини ҳар бирини 680 минг сўмдан ҳисоблаб, тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишиб, жами 300 дона “Remdesivir for injection 100mg” дори воситасини 19 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар