АсосийJamiyat

Приморскда паспортлари қайтариб берилмаган фуқаролар Ташқи ишлар миграциясидан ёрдам сўраб мурожаат қилди

'Приморскда паспортлари қайтариб берилмаган фуқаролар Ташқи ишлар миграциясидан ёрдам сўраб мурожаат қилди'ning rasmi

Приморскда Ўзбекистонлик фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Маълум бўлишича, улар паспортлари олиб қўйилиб, ўз вақтида берилмагани учун ТИМга мурожжат этадилар.

Ташқи ишлар миграциясининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан Приморск ўлкаси Надежденский туманида қурилаётган турар-жойлар қурилишида ишлаш учун Сурхондарёдан келган 30 нафарга яқин фуқароларимизнинг мурожаатидан сўнг, мазкур қурилиш объектида меҳнат мигрантлари ва иш берувчи иштирокида учрашув ўтказилади.

Маълум бўлишича, ушбу қурилиш объектига Ўзбекистонлик фуқаролар ишлаш учун танишлари орқали келган. Ишни бошлагандан сўнг, уларнинг паспортлари иш берувчи томонидан патент расмийлаштириш учун олинган ва ўз вақтида қайтариб берилмаган. 8 нафар фуқаро бошқа ишга ўтишини билдирганда иш берувчи уларнинг ишдан кетишига қаршилик кўрсатган.

Учрашувда иш берувчи ва меҳнат мигрантлари иштирокида ушбу масалалар муҳокама қилиниб, фуқароларнинг ҳужжатлари қайтариб берилдаи. Ишдан кетмоқчи бўлганларга рухсат бериш бўйича келишиб олинади.

Шунингдек, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирилади.

Иш берувчига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик ўрнатиши тавсия этилган.

Бошқа янгиликлар