“COVID-19” инфекциясини даволашда қатнашаётган баъзи хусусий тиббиёт муассасалари шартномада кўрсатилган талабларга тўла амал қилмаяпти. У ердаги беморларнинг барчаси ҳам белгиланган кўрсатмалар асосида даволанаётгани йўқ. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жумладан, беморларнинг касаллик тарихлари таҳлил қилинганда айрим нодавлат клиникаларда касалларга керагидан ортиқ дори-дармонлар, тегишли кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ антибиотик ва гормонлар буюрилаётгани маълум бўлмоқда.
Айрим хусусий клиникаларда эса беморларга даволаш стандартларига зид равишда меъёрдан ортиқ даражада инфузион суюқликлар қуйилаётгани аниқланмоқда.
Шунингдек, етарли билим ва савияга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология қоидаларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга риоя қилинмаган бундай шифохоналарда муолажа олаётган кўплаб беморлар оғир асоратлар билан ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда. Бу эса тиғиз иш тартибида фаолият юритаётган давлат тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар ишини янада қийинлаштирмоқда.
— “COVID-19” инфекциясига чалинган беморни касалликнинг дастлабки босқичида турли инфузион суюқликлар билан даволаш, бир вақтнинг ўзида бир неча антиботик ва гормонларни қўллаш хасталикнинг тез суратда оғир шаклга ўтиб кетишига сабаб бўлади, — дейди Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВ. — Афсуски, бугун уй шароитида, қолаверса, баъзи хусусий тиббиёт муассасаларида беморларни даволашда айнан ана шу хатоликларга йўл қўйилмоқда.
Бунинг натижасида жорий йил июнь-июль ойида биргина Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги 20 дан зиёд хусусий тиббиёт клиникасида даволанган 31 нафар “COVID-19”га чалинган бемор оғир аҳволда олиб келинган.
Бугунга келиб, ушбу беморларнинг 7 нафари шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари сабаб касалликдан бутунлай соғайган бўлса, қолган беморлар эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини олмоқда. Энг ёмони, ушбу беморлар орасида ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бу эса ачинарли ҳолатдир.
Жорий йил 21 июль куни Яккасарой туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ш. Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бунгача бу бемор ўзбошимчалик билан уй шароитида, сўнг пойтахтимиздаги хусусий клиникаларнинг бирида антибактериал, пульс терапия, вирусга қарши антикогулянт даво чораларини олган. Беморнинг умумий аҳволида ўзгариш бўлмагач, бизга мурожаат қилган.
Беморда коронавирус инфекциясининг оғир даражада кечиши, икки томонлама пневмония, ўпка шиши, ОРДС синдроми каби белгилар аниқланган. Афсуски, керакли текширув ва даво муолажаларига қарамасдан, бу бемор шу йил 29 июль куни вафот этган.
Шу ўринда хусусий тиббиёт клиникаларида фаолият олиб бораётган шифокорлардан коронавирус чалинган беморларни даволашда белгиланган кўрсатмаларга амал қилишларини, дори воситаларини ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тайинлашларини сўраб қоламан.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача пойтахтимиздаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган бўлиб, яқинда пойтахтимиздаги “ASIA SHINE HOSPITAL” хусусий шифохонаси билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартнома бир томонлама бекор қилинган.
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...20.07.2022, 10:34
Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...