АсосийJamiyat

Жиззахдаги оғилхонада ёнғин содир бўлди

'Жиззахдаги оғилхонада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

 9 август куни соат 12:39ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Тараққиёт” маҳалласи Олтинсой қишлоғидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги хақида  хабар келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борганларида, яшаш хонадонининг оғилхонасида сомон ғарами ёнаётганлиги маълум бўлди. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин натижасида оғилхонанинг 20 м.кв майдони том қисми ва 300 дона прессланган сомон ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар