Бугун 11 август куни соат 10:32да Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Мирзотўп” МФЙ, П.Худойбердиев кўчасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:38 да воқеа жойига етиб бориб, (Ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 8 км.ни ташкил этади.) соат 11:03 да ёнғин ўраб олинган ва соат 11:34 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларда биринчисининг 150кв.м. ҳамда қўшни уйнинг 10 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўрамоқда.






