2021 йил 7 август куни Зарбдор туманида фуқаро Т.А укаси Ю.Т билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ака-ука ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида Ю.Т акаси Т.Ани ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказади. Натижада акаси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Шунингдек, 2021 йил 8 август куни Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н қайниукаси А.С билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида қайниукаси келинойиси А.Нни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этган.
Ушбу ҳар икки ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






