1

Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш Штабига 16 та соҳадаги 14643 та мурожаат келиб тушган

ЖАМИЯТ 11.08.2021, 18:02
Теглар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш Штабига 16 та соҳадаги 14643 та мурожаат келиб тушган

Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилган Штабга келиб тушган муражаатларнинг 78 фоиздан ортиғи ҳал этилган. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова АОКАда ўтказилган брифинг маълум қилди.

Маълум қилинишича, тадбиркорлар қулайлиги учун барча тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари жалб этилиб, дам олиш кунларисиз куну-тун фаолият кўрсатувчи “колл-марказ”лар ишга туширилган эди. Мурожаатлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали қабул қилинди.

Бунинг учун барча вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қуйилди. Ҳар бир ташкилотдан 3 нафар малакали ходимлар Республика “Штаби”га бириктирилди. 

Худди шунингдек, жойлардаги ҳудудларда ҳам Штаблар ташкил этилиб, ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати алоҳида ўрганилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича Ишчи гуруҳлар тадбиркорлар билан боғланиб, индивидуал ҳарактерга эга бўлган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг тадбиркорлар ва инвесторлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш ҳамда иқтисодиётни янада ривожлантириш ва бизнес муҳитини яхшилаш масалаларига оид долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш мақсадида экспертлар ҳамжамияти билан алоҳида онлайн учрашув ташкил этилди.

Мунозара чоғида давлат бошқаруви, солиқ ва божхона маъмурчилиги тизимлари самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банк секторини хусусийлаштириш, тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратиш ва бошқа муҳим масалалар алоҳида ўрин олди.

Штаб фаолияти давомида 14643 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси 16 та соҳага бўлинган.

Тадбиркорларимизни қизиқтирган топ-5 та масалага эътибор қаратидиган бўлсак, булар:

1. Бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар бўйича – 6 304 та мурожаат;

2. Ер ажратиш масалалари бўйича – 2 701 та;

3. Бизнесни бошлаш бўйича ғоялар – 556 та;

4. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш бўйича – 473 та;

5. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бўйича – 419 та

Ҳамда белгиланган категорияларга тушмайдиган 2 412 та мурожаалар келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарияти Тошкент шаҳар, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона вилоятларидан келиб тушган.

1. Тошкент шаҳардан – 1 564 та;

2. Сурхондарё вилоятидан – 1395 та;

3. Тошкент вилоятидан – 1357 та;

4. Қашқадарё вилоятидан – 1 288 та

5. Фарғона вилоятидан – 1250 та

Айни дамда келиб тушган муражаатларнинг 78 фоиздан ортиғи ҳал этилган.

Ҳозирда Штаб томонидан мурожаатларни қабул қилиш жараёнлари тўхтатилиб, таҳлилий гуруҳ томонидан келиб тушган масаларни тизимлаштириш ва таснифлаш ҳамда аниқланган муаммолар ечимини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Бош вазир ўринбосари Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан икки томонлама муносабатларнинг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди

21.01.2022, 00:46

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекарни қабул...
1 – 4 сентябрь кунлари Тошкентда ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжумани бўлиб ўтади

31.08.2021, 10:31

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан...
Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ИТБ Президенти этиб сайланди

22.07.2021, 12:20

Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков...
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

11.07.2021, 14:25

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Олий даражадаги ташриф арафасида қатор икки томонлама...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1