АсосийJamiyat

Сурхондарёда мактаб директори фарзандларига қўшнисини дўппослатдими? Вилоят ИИБ изоҳ берди

'Сурхондарёда мактаб директори фарзандларига қўшнисини дўппослатдими? Вилоят ИИБ изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Зўравон мактаб директори фарзандларига қўшнисини дўппослатди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат тарқалди. Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.

Аниқланишича, Жарқўрғон туманида 2021 йил 28 июль куни соат тахминан 11:30 ларда “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаролар Б.Суюн, ўзлари билан битта маҳаллада истиқомат қилувчи қариндошлари Т.Беғам, Қ.Сапарлар ўзаро тортишиб қолиб, жанжал вақтида бир-бирларини уриб енгил тан жароҳати етказишган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилганда фуқаролар Б.Суюн ва Т.Беғамга нисбатан судга оид тиббий экспектизалар тайинланган. 

Содир бўлган жанжалнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганида, фуқаролар Т.Беғам ва Қ.Сапарлар маҳалла ҳудудида жойлашган гузарда ичимлик сувини олиш вақтида қариндоши Б.Суюн келиб телефонида уларни камерага олиб турганлигини, бу ҳолатни кўриб Т.Беғам “нимага камерага олаяпсан?”- деб, турли хил сўзлар билан уни ҳақорат қилиб жанжаллашиб кетганлиги, 26-мактаб деректори Қ.Тўйлининг бу жанжалга умуман алоқаси ҳамда бўлиб ўтган жанжалдан хабари йўқлиги унинг ўғли Т.Беғам жанжал қилганлиги, ҳозирги кунда Т.Беғам, Б.Суюн, Қ.Сапарлар бир-бирлари билан ўзаро ярашиб олганлиги, бир-бирларига даъвоси йўқлиги тўғрисида туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар