6-август куни фуқаро Х.С. Тошкент вилояти ИИББга ноқонуний ер савдоси юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳолатнинг кейинги тафсилотларини ИИВ ЖҚББ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълум қилди.
Фуқаро ўз аризасида ўзларини “ДAВРОН ОМAД СЕРВИС” МЧЖ таъсисчилари деб таништирган “Бегзод” ва “Даврон” исмли шахслар Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 16.05.2016-йилдаги 626-сонли қарори билан боғ барпо этиш ва ободонлаштириш учун мазкур жамиятга 30 йилга ижарага берилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Бўстонлиқ” ҚФЙда жойлашган 16 ГA ер майдонини 5.000.000 AҚШ долларига сотишларини, олдиндан бўнак сифатида 200.000 AҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган “КРЕДО” ресторанида Р.Г. ва Д.Ж.лар ариза муаллифи Х.С.дан 200.000 AҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан, шу куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Р.Г.
ва Д.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28/211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






