АсосийJamiyat

«Ватандошлар» жамоат фондига Шерали Жўраев раҳбарлик қилади

'«Ватандошлар» жамоат фондига Шерали Жўраев раҳбарлик қилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Ҳужжат билан, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» марказининг улар муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Қарорга кўра, фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради.

Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.

Васийлик кенгаши раиси вазифасини Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бажаради.

    Бошқа янгиликлар