«Реал» собиқ ҳимоячиси Рафаэль Варан тез орада расман «Манчестер Юнайтед» футболчиси деб эълон қилинади.
28 ёшли франциялик ҳимоячи бугун, 11 август куни Манчестерда тиббий кўрикдан ўтди. «МЮ» яқин соатлар ичида Варан трансферини эълон қилиши кутилмоқда.
Рафаэль икки ҳафта аввал «МЮ» билан келишувга эришган бўлса-да, ҳозиргача карантин қоидалари сабабли ҳали клуб сафига келиб қўшилмаган эди.
Аввалроқ, Варан манчестерликлар билан 2025 йилга қадар шартнома имзолагани ва унга кўра йиллик 12 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинганди.






