Бугун, 11-август куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Оқдарё тумани Турон МФЙда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида 3 кг. “кўкнори” гиёҳвандлик воситаси, шундан тахминан 500 грамм қуритилган “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.






