30 июль куни соат 11:30 ларда, Учқўрғон-Бурилма йўлининг 7 км.да, Учқўрғон тумани Боғкўча МФЙ ҳудудида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2010 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Натижада, велосипедчи чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






