Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Президент Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан:
- кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади;
- якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади;
- Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда.
Унга кўра, болалар нафақаси оиланинг:
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 250 000 сўм (+56 000 сўм);
- 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 325 000 сўм (+131 000 сўм);
- иккинчи фарзанди учун қўшимча — 150 000 сўм (+186 000 сўм);
- учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун — 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
- моддий ёрдамнинг миқдори — 380 000 сўм.






