АсосийJamiyat

Тошкентда янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди

'Тошкентда янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди'ning rasmi

2021 йил 12 август кунидан бошлаб, 181-сонли янги  "Янгийўл деҳқон бозори - Фарход бозори" автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилган бўлиб, йўналишдаги жадваллар сони Исузу русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та, якшанба кунларига 3 та ҳамда иш тартиби 5:30 дан 20:30 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур янги автобус йўналиши "Янгийўл деҳқон бозори" сўнгги бекатидан Самарқанд, Беруний, Олмалиқ, Ўзбекистон, М.Мирзаахмедов, Қаҳрамон, М-39 йўли, Бунёдкор(Олмазор метро бекати орқали), Гавҳар, Ал-Хоразмий, 2-Қатортол, Ширин, М.Шайхзода, Фарход қўчалари орқали "Фарход бозори" бекатигача ҳаракатланиши белгиланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти  тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  157-сонли қарорига асосан янги йўналишларни очиш, шунингдек, автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.  

Бошқа янгиликлар