АсосийJinoyat

Тошкентда "Covid-19" га қарши вакцинани ноқонуний муомалага чиқарганлар аниқланди

'Тошкентда "Covid-19" га қарши вакцинани ноқонуний муомалага чиқарганлар аниқланди'ning rasmi

Тошкентда "Covid-19" га қарши вакцинани ноқонуний муомалага чиқарганлар аниқланди. ИИВ бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 6 июль  куни М.М. ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида "Зебо" исмли шахс интернет ижтимоий тармоғидаги "Телеграм" мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган "Covid-19"га қарши вакцинани сотилаётганлиги ҳақида эълон берганлигини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Мазкур аризага асосан, жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган «Гурман» кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир жараёнида фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона “Cовид-19» «Янги коронавирус реcомбинант вакцинаси» (ЧО ҳужайраси) ЗФ-УЗ ВАC2001ни ҳар бир дозасини 150.000 сўмдан жами 27.750.000 сўмга сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланади.

 

Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вактсиналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.

 

"Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар