АсосийJamiyat

Пенсионерлар “пластиги”дан пул нақдлаштирса, фоиз олинмайдими?

'Пенсионерлар “пластиги”дан пул нақдлаштирса, фоиз олинмайдими?'ning rasmi

Таҳририятимизга пенсионерларнинг банк карталаридан воситачилик ҳақи олиниши бўйича аниқ тартиб-таомилларни сўраб, кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Баъзи пенсионерлар банк карталаридан пул нақдлаштиришда ҳақ олинмаётганини айтса, бошқа биров бунинг аксини маълум қилиб, масалага ойдинлик киритишимизни сўрашяпти. Ўзи умуман банкоматлардан пулларни нақдлаштиришда пенсионерлар учун имтиёзлар борми? Бўлса, қайси ҳолатларда ва кимларга бу имтиёзлар қўлланилади? Шу каби саволларга Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори Акмал НАЗАРОВдан батафсилроқ жавоб олдик.

  — Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 18 апрелдаги 19-сонли мажлис баёнида карантин даврида пенсиялар банк карталарига ўтказилиши сабабли пенсионерларнинг банккарталари орқали амалга оширилган операциялар учункомиссион тўловларни ундирмаслик тартибини жорий этиш кўрсатиб ўтилган. Шунга асосан пенсионерлар учун Акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган ва 22617–“Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар” ҳисобварағида ҳисоби юритиладиган тўлов тизимлари (UZCARD тўлов тизимида “0602” ва “0610” – сонли BINлар ҳамда HUMO тўлов тизимида “0824” ва “0825” – сонли BINлар билан очилган) банк карталари орқали республикамиздаги барча банкларнинг инфратузилмасидаги терминал/банкоматлар тармоғида амалга оширилган транзакциялардан воситачилик ҳақи ундирилмаслиги белгиланган. Яъни, Халқ банки томонидан пенсионерларга тақдим этилган мазкур BINдаги HUMO ҳамда UZCARD банккарталаридан маблағлар нақдлаштирилганда, ҳеч бир банк томонидан воситачилик ҳақи ундирилмайди.

Бу фақат карантин давридаги амалиётми? 

— Йўқ, бугунги кунда ҳам юқорида айтиб ўтилганбанк карталаридан ҳеч қандай воситачилик ҳақи ундирилмайди.
Шунингдек, яна бир қулайлик сифатида қайд этиш керакки, агар пенсионерларга пенсия маблағлари уларнинг хоҳишига кўра, бошқа тижорат банкларининг банк карталари орқали тўланган ҳолда, ундаги маблағлар пенсионерлар томонидан ҳар бир банкнинг тўловинфратузилмасида фоизсиз нақдлаштириш имконияти мавжуд. Таъкидлаш ўринлики, иш билан банд фуқароларга (ишловчи пенсионерлар) пенсия маблағлари Халқ банкидан бошқа тижорат банкларининг банк карталари орқали тўланган ҳолатда, ундаги маблағларни пенсионерлар томонидан ҳар бир тижорат банкининг тўлов инфратузилмасида (терминаллар ҳамда банкоматларида) фоизсиз нақдлаштириш имконияти мавжуд. Масалан, “Ипотека-банк” томонидан ишловчи пенсионерларга тақдим этилган банк карталари орқали фақат мазкур банкка тегишли барча тўлов инфратузилмасида воситачилик ҳақисиз нақд пул маблағлари олиниши мумкин.

Банк бошқа, банкомат бошқа банкники бўлган ҳолатда фоиз олинадими?

 — Агар пенсионерлар ўз банк карталаридан бошқа банкларнинг тўлов инфратузилмалари орқали нақд пул маблағлари ечиб олмоқчи бўлсалар, у ҳолда воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин. Ўз навбатида, пенсионерларнинг банк карталаридан бошқа тижорат банкларининг тўлов инфратузилмалари орқали нақд пул маблағлари олинганда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 62-моддасида банк тарифларида белгиланган воситачилик ҳақи ундирилади.

Яна бир эслатма шукиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2753-сонли қарорига кўра, пенсионерлар ўз хоҳишлари билан банк картаси очмаган ҳолда пенсия маблағларини тўлиқ нақд пулда ҳам олишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.

                                                                                                                                 Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ суҳбатлашди

Бошқа янгиликлар