1

Фарғонада ижтимоий тармоқ орқали аёлни алдаб пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 12.08.2021, 13:59
Фарғонада ижтимоий тармоқ орқали аёлни алдаб пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Т.Г. исмли аёл Фарғона шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойи бошларида, телеграм ижтимоий тармоқдаги тегишли канал аъзоси бўлган номаълум шахс пулларини кўпайтириб беришни айтиб, ишончига кириб, 600 АҚШ долларини ижтимоий тармоқ орқали алдаб қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1