АсосийJamiyat

Кўзи ожизлар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма брайл алифбоси билан таъминланади

'Кўзи ожизлар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма брайл алифбоси билан таъминланади'ning rasmi

Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, эшитиш қобилияти заиф болаларни даволашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш борасида 2021 йил ва келгуси йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналарни харид қилиш ва ўрнатиш;
  • бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратларини харид қилиш;
  • ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун Коллопан гранулаларини харид қилиш;
  • болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларини 2021–2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминлаш;
  • 2021–2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1100 дона электро-пультли ногиронлар учун кресло-аравачаларини харид қилиш;
  • кўзи ожиз болалар ва катталарни 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминлаш;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳасини амалиётга жорий этиш.  

Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022–2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соатнинг (“Ақлли соат”) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилишини йўлга қўйиш.

Бошқа янгиликлар