АсосийJamiyat

Наманганда Спарк ҳайдовчиси 11 яшар болани уриб кетди

'Наманганда Спарк ҳайдовчиси 11 яшар болани уриб кетди'ning rasmi

30 июл куни соат 11:30 ларда, Учқўрғон тумани Боғкўча МФЙ ҳудудида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи,  2010 йилда туғилган болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, велосипедчи чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар