Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан 2021 йил 26 июлъ куни ҳамкорликда ўткзилган “Қорадори-2021” тадбирида яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарнинг “Навруз” МФЙда яшовчи Д.Н. ҳовлисида 4 тўп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган бўлган. Д.Н.дан жами 495,0 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик ўсимлиги олинган.
Оғуфурушга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.