Словениялик мураббий Сречко Катанес Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлади. Бу ҳақда ЎФA хабар берди.
Маълум қилинишича, бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанес номзоди маъқул деб топган.
ЎФA ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанес ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.