АсосийJinoyat

Асакада фуқароларни Германия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар аниқланди

'Асакада фуқароларни Германия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда, фуқаро М.Қ. 2019 йилнинг октябрь ойига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишлаган даврида, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқарони Германия давлатида олий маълумот талаб этилмайдиган енгил ишга юбориш эвазига уларнинг жами 11 450 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.  Бу ҳақда  Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар