АсосийJamiyat

Президентликка номзод Алишер Қодиров Жиноят кодексига “Келажакка хиёнат” бобини киритишни таклиф қилди

'Президентликка номзод Алишер Қодиров Жиноят кодексига “Келажакка хиёнат” бобини киритишни таклиф қилди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги боғчада 25 нафар бола овқатдан захарлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мазкур ҳолатга ўз муносабатини берди. 

"Таълим-тарбия келажак шаклланадиган соҳа.  Бу ерда келажакни шакллантирадиган фидойилар ишлайди ва улар қаҳрамонлардир. 

Шу билан бирга соҳада келажакка хиёнатчилар ҳам аралашиб юрибди. Болани соғлом, тарбияли ва билимли бўлишини ташкил қилишдек масъулият юкланган инсон болаларни озуқасини ўғирласа, сифатлисини “виждонсизларча” ўзи еб, болаларга қолдиқларини ёки эскироқларини едириб юборса. Билим ўрнига болалар тафаккурига “хатолар пакети” ёки “бўшлиқ”ни жойласа. Пулини олиб, қулаб тушадиган кўприкни лойиҳалайдиган муҳандисга “аъло”ни босиб берса... бу тоифа инсон бу қадар масъулиятли жойда нима қилиб юрибди, деган савол туғилишидек табиий нима бор?

Мен Жиноят кодексига “Келажакка хиёнат” бобини киритишни ва ушбу бобда болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларимизни хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қиламан.  

Такрор айтаман, бу соҳада қаҳрамонлар ишлаши керак. Ва уларнинг маошлари ҳам, меҳнат шароитлари ҳам энг юқори даражада бўлиши шарт",–деди Қодиров.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар