АсосийJamiyat

Олимпиадага борган ҳар бир спортчига 5 минг доллардан берилади

'Олимпиадага борган ҳар бир спортчига 5 минг доллардан берилади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев ҳозир бўлаётган йиғилишда Ўзбекистон  олимпия терма жамоаси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида фикр билдирди.

Унга кўра, ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел Хан, Фарҳод Мирзажанов, Нурали Қобулов, Музаффар Абдураҳмоновлар тақдирланадиган бўлди.  Чемпионларнинг мураббийлари  – 40 минг АҚШ доллари, бронза медаль соҳибларининг мураббийлари 20 минг АҚШ доллари мукофот олишади.

Шунингдек, Олимпиада иштирок этган барча спортчиларнинг ҳар бири, гарчи совриндор бўла олмаган бўлса ҳам, 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

"Агар Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи кўп йиллик оғир тайёргарлик жараёнидан ўтишини кўз олдимизга келтирсак, улар ҳам бугун ғолиблар қаторида тақдирланишга муносиб эканига амин бўламиз. Улар ҳам кескин баҳсларда ғайрат ва шижоат билан кураш олиб бориб, катта синовларда ўз салоҳиятини намоён этганлари биз учун муҳимдир. Шунинг учун уларни ҳам ғолиблар қаторида кўриб, чин дилдан олқишлаймиз."Бу гал омади келмаган спортчиларимизга қарата, руҳингиз тушмасин, келгуси сафар бахт сизларга албатта кулиб боқади, деб ишонч билдирмоқчиман», - дейди Шавкат Мирзиёев.

Бошқа янгиликлар