Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида республикамизда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида жами фаолият юритаётган 5 338 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 23,3 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Тармоқнинг 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 123,4 % ни ташкил этган.
Йирик корхоналар маълумотлари бўйича:
- Калава ип ишлаб чиқариш – 36,3 фоиз;
- Гилам ва бошқа тўқимачилик пол қопламалари – 56,5 фоиз;
- Нарса жойланадиган қоплар ва пакетлар ишлаб чиқариш – 18,0 фоизга ошган.
Тўқимачилик корхоналари томонидан Республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Фарғона вилояти 14,2 % (810 та фаолият юритаётган тўқимачилик корхоналари томонидан), Тошкент вилояти 10,2 % (449 та), Қашқадарё вилояти 9,5 % (240 та) ҳамда Самарқанд вилояти 9,2 % (376 та) ҳиссасига тўғри келган.






