АсосийJamiyat

Республикада ичимлик сув таъминоти учун 2 350 млн долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

'Республикада ичимлик сув таъминоти учун 2 350 млн долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида  маълум қилинди.

Таъкидланишича, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлаштириш юзасидан Халқаро молия институтлари (ХМИ) иштирокида умумий қиймати 2 350 млн. долларга тенг бўлган жами 22 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.  

Лойиҳалар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда:  

▫️1 972,9 млн. доллар (83,9%) ХМИ маблағлари;

▫️377,6 млн. доллар (16,1%) давлат бюджети маблағлари.

 Инвестиция дастурига мувофиқ, 2021 йилда 22 та лойиҳа бўйича жами 201,3 млн. доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.  

Жорий йилнинг январь-июль ойларида 82,5 млн. доллар миқдорида халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган кредит маблағларининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами ҳажмга нисбатан 36,3 фоиз), Жаҳон банки (35,1 фоиз), Ислом тараққиёт банки (19,4 фоиз), Саудия тараққиёт жамғармаси (4,7 фоиз) ҳамда ОПЕК жамғармаси (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Кредит маблағларининг асосий қисми Бухоро вилояти (23,8 млн. доллар), Тошкент вилояти (19,2 млн. доллар), Сирдарё вилояти (16,0 млн. доллар), Самарқанд вилояти (11,2 млн. доллар), Жиззах вилояти (9,0 млн. доллар) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келди. 

    Бошқа янгиликлар