АсосийJinoyat

Тошкентда чилласи чиқмаган чақалоғини 18 000 долларга сотишга уринган аёл ушланди

'Тошкентда чилласи чиқмаган чақалоғини 18 000 долларга сотишга уринган аёл ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Т. 07.08.2021 йилда туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар