1

Самарқадда гиёҳванд модда сотаётган 60 ёшли фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 13.08.2021, 20:30
Самарқадда гиёҳванд модда сотаётган 60 ёшли фуқаро қўлга олинди

8-август куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 60 ёшли Н.С. Фидойилар маҳалласи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга 3.200.000 сўм эвазига 5.05 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Aхборот хизмати маълум қилди.

Гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра сотиш учун мўлжалланган восита юмшоқ ҳолдаги, тўқ жигар рангли, таркибида гиёҳванд модда “опий” гуруҳида мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин, мавжуд бўлиб, бу модда “опий” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги ва унинг соф оғирлиги 5.05 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Н.С. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1